АсосийDunyo

Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 460 миллиондан ошди

'Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 460 миллиондан ошди'ning rasmi

Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 463 906 453 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда. 

Пандемия бошланганидан буён 6 058 277 киши вафот этган.

Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 79 631 708  нафар, вафот этганлар сони 968 329 нафарни ташкил қилди.

Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 43 001 477 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 516 132 ни ташкил қилади.

Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 29 488 777 киши касалланган, улардан 656 231 киши вафот этган.

    Бошқа янгиликлар