АсосийDunyo

Афғонистонда иқтисодий вазият ёмонлашгани маълум қилинди

'Афғонистонда иқтисодий вазият ёмонлашгани маълум қилинди'ning rasmi

Афғонистонда озиқ-овқат билан таъминлаш даражаси ёмонлашган. Бу ҳақда Afghanistan International телеканали маълум қилди. 

Қайд этилишича, Жаҳон банкининг янги ҳисоботида, "Толибон" Афғонистонда назорат ўрнатгач, озиқ-овқат билан таъминланиш даражаси ёмонлашган. Ортда қолган етти ойда ишчилар ва хизматчилар молиявий даромадларининг учдан икки қисмини йўқотган. 

Ҳисобот Афғонистондаги 5 минг оила билан ўтказилган суҳбатларга асосаланиб тайёрланган. Муҳим хулосалардан бирида айтилишича, уй хўжаликларининг 70 фоизи ўзини озиқ-овқат ва бошқа асосий эҳтиёжлар билан таъминлаш имкониятини йўқотгани маълум бўлган.

Бундан ташқари, шаҳар ва унинг атрофларида иш ўринлари қисқарган.

    Бошқа янгиликлар