Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. фуқаро Ф.ни танишлари орқали 5 ой муддатга Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилиб, эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






