Ижтимоий тармоқларда "Мохи Хосса роддом"да яна она ўлими кузатилгани ҳақида хабар чиқарилди. Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан "darakchi.uz" маълумот тақдим этди.
Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган 1999 йилда аёл 9 март куни туғиш учун касалхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан 2 кун ўтиб, вафот этган.
Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






