Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Ф.А. ўзининг “Камаз” ва “Volvo” русумли махсус техникалари ёрдамида “Қашқадарё” дарёси ўзанидан 5 064,2 м3 қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






