АсосийJamiyat

Маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини хорижда сертификатлаш харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади – Президент

'Маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини хорижда сертификатлаш харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади – Президент'ning rasmi

Президент матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари раислигида давом этаётган йиғилишда саноат ярмаркалари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқишга кўрсатма берилди. Бунда:

- тайёр маҳсулотларга харидор топиш билан бирга маҳаллийлаштиришга тавсия қилинаётган маҳсулотлар бўйича бизнес-режалар ҳам қилинади;

- лойиҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлар ярмарканинг ўзида банклар билан молиялаштириш шартларини келишиб олади;

- буюртмачилар лойиҳа ташаббускорлари билан 3 йил муддатгача кафолатли харид шартномаларини тузади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига “Экспомарказ”нинг 1 та павильонида доимий ишлайдиган саноат ярмаркасини ташкил этиш, вилоят марказларида, шунингдек, саноат зоналарида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг “шоу-румлари”ни ишга тушириш топширилди.

Шу билан бирга, 1 апрелдан:

- янги лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг ярми;

- маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини хорижда сертификатлаш харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади.

    Бошқа янгиликлар