АсосийJamiyat

Самарқандда бир фуқарони икки автомобиль босиб кетди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди (видео)

'Самарқандда бир фуқарони икки автомобиль босиб кетди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Самарқандда пиёда иштирокида  ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Матбуот хизмати маълумот берди.

Хабарга кўра, 6 март куни соат 21:50 ларда, Самарқанд шаҳри, Фирдавсий кўчасида жойлашган "Илхом" чойхонасининг қаршисида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ш.А. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1977 йилда туғилган О.Б.ни уриб юборган. 

Шундан сўнг, бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" автомобили ерда ётган ушбу фуқарони босиб ўтган.

Натижада, пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар