Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд вилояти Паяриқ туманида бошқарувни йўқотган машина жарликка қулаб тушиб кетибди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 17 февраль куни соат 15:30 ларда 1994 йилда туғилган Х.Р. ўзининг бошқарувида бўлган Лаcетти русумли автомашинасини Пастдарғом туманидан ўтувчи 4Р-46 йўлининг 16-км.да бошқариб келаётган вақтида, олд томонида кетаётган автомашинани нотўғри қувиб ўтиши оқибатида рул бошқарувини йўқотган. Натижада йўлнинг ўнг томонидаги ариққа тушиб кетиб ЙТҲ содир қилган.
Автомашинада ҳайдовчининг якка ўзи бўлган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи енгил жароҳат олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






