"Ўзгидромет" бугун, 8 март об-ҳавосини прогноз қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи яримида, республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ атрофида бўлади.
Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.






