АсосийJamiyat

Қашқадарёда илк бор буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди  

'Қашқадарёда илк бор буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди   'ning rasmi

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида илк бор буйрак трансплантацияcи амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Яккабоғлик 41 ёшли бемор аёлга 43 ёшли акаси бир буйрагини беришга қарор қилган.

"Пойтахтдан борган мутахассислар — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов, марказ хирургия бўлими раҳбари Фарҳод Хаджибаев раҳбарлигидаги 13 кишилик гуруҳ ҳамда марказнинг Қарши филиали вакиллари иштирокида ташкил этилган буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти 7 соатдан ортиқ давом этди",-дея маълум қилинади хабарда.

Амалиётдан сўнг бир неча дақиқа ўтгач, кўчириб ўтказилган буйрак ишлашни бошлаган. Айни пайтда ака-сингилнинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар