Россия ва Украина ўртасидаги Беларусдаги музокараларнинг учинчи раунди бошланди. Бу ҳақда Interfax.ru хабар қилди.
Музокаралар аввалги музокаралар ўтказилган жой — Беловежская Пушедаги Овчилар уйида бўлиб ўтмоқда.
Кутилганидек, учрашув чоғида томонлар учта муаммо блокини – ички сиёсий масалаларни тартибга солиш, халқаро гуманитар жиҳатлар ва ҳарбий жиҳатдан тартибга солиш масалаларини муҳокама қилади.
Маълумот учун, 28 февраль куни Украина — Беларусь чегарасида Россия ва Украина вакиллари ўртасида музокарларнинг биринчи, 3 март эса иккинчи раунди бўлиб ўтган эди.






