АсосийSport

Прагада бўлиб ўтаётган Европа Очиқ чемпионати якунига етди

'Прагада бўлиб ўтаётган Европа Очиқ чемпионати якунига етди'ning rasmi

Икки кун давомида Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайёрамизнинг 5 қитъаси 42 давлатидан 600 нафарга яқин дзюдочилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқишди. Якунда ҳамюртларимиздан Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) олтин, Раҳимжон Субҳонов (-66 кг) эса бронза медалини қўлга киритди. Ушбу медаллар эвазига Ўзбекистон дунёнинг 42та давлати орасида 7-ўринни эгаллади.

Биздан юқорида жойлашган Испания, Канада ва Португалия терма жамоалари ҳам биттадан олтин медалга эга чиқишди. Лекин бу уч мамлакат дзюдочилари бизга нисбатан кумуш ва бронза медалларини кўпроқ қўлга киритишган.

Германия терма жамоаси 4та олтин, 1та кумуш, 5та бронза медали билан 1-ўринни эгаллади. Иккита олтин, 3та кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлган Франсия 2-ўринни банд этган бўлса, кучли учликка 2та олтин медал билан Болгария терма жамоаси якун ясаб берди.

    Бошқа янгиликлар