АсосийJamiyat

Наврўз байрамида барча ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам оладими?

'Наврўз байрамида барча ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам оладими?'ning rasmi

Йўқ, барча эмас. Фақат 5 кунлик иш ҳафтасидагилар кетма-кет 5 кун дам олишади. Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганларга эса кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади, дея ёзмоқда ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек.

Изоҳ:

“2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарорига асосан 22-23 март кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 кун дам олишади.

Бунда қуйидагича бўлади:

  • 19 март, шанба — 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
  • 20 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
  • 21 март, душанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
  • 22 март, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 23 март, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

    Бошқа янгиликлар