Visa тўлов тизими шўба корхонаси 10 мартдан бошлаб Россияда хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда компания хабари асосида Интерфакс хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 10 мартдан бошлаб Россияда чиқарилган Visa карталари хорижда ишламайди ва хорижий онлайн-дўконларда тўлов учун қабул қилинмайди. Mastercard карталари билан ҳам вазият худди шундай, дейилади компания хабарида.
Россия банклари томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари карталари билан чет элда, шу жумладан хорижий Интернет-ресурсларда тўловлар амалга оширилмайди.






