Red Wings халқаро йўналишларга парвозларини давом эттиради. Гап Арманистон ва Ўзбекистонга парвозлар ҳақида кетмоқда, дея хабар берди компания .
Маълумотларга кўра, мазкур компания Москвадан Фарғона, Самарқанд ва Наманганга парвозларни амалга ошириб келган (чартер ва доимий парвоз шаклида).
"Москва, Екатеринбург, Самара ва Сочи рейслари Арманистон ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига жадвал бўйича жўнайди. Парвозлар Россиянинг замонавий ССЖ-100 самолётларида амалга оширилади. Уларнинг барчаси авиация реестрида рўйхатга олинган. Россия молия институтларига тегишли ва Россия суғурта компаниялари томонидан суғурталанган”, — дейилади авиакомпания хабарида.
Компания шунингдек, жорий анти-covid чекловлари туфайли халқаро рейслар чартер мақомига эга эканлигини таъкидлади.
"Биз халқаро рейслар йўловчилари олдидаги барча мажбуриятларни тўлиқ бажарамиз" - дея таъкидланади хабарда.






