АсосийJamiyat

28 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 16-18, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22,  кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25,  кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 30-35  даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-15,  кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.


    Бошқа янгиликлар