"Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар "Ньюкасл"нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, инглиз клуби Азар бўйича дастлабки таклифни юборди. "Қарғалар" Эден трансфери учун 40 миллион евро таклиф қилди. Бироқ мадридликлар буни рад қилди.
Маълум бўлишича, "Реал" Азар трансферидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи. "Ньюкасл" 31 ёшли футболчи трансферини қўлга киритиш орқали футболчига юқори маош таклиф қилмоқда.






