АсосийJamiyat

"Қамчиқ"да юк автомобили "авария"га учради

'"Қамчиқ"да юк автомобили "авария"га учради'ning rasmi

Ҳодиса вақти машинада ҳайдовчи ва йўловчи бўлгани айтилади.

ФВВ маълумотига кўра, ушбу нохуш вазият жорий йилнинг 17 январь куни 16:55 ларда   "Тошкент-Ўш"автомобиль йўлининг 195 км. да содир бўлган.

"Водий - Тошкент"йўналишда ҳаракатланган "HOWO" юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида  автотранспорт воситаси йўл четидаги кюветга тушиб кетган ва ёнбошлаб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, ҳамкорликда, махсус техникалар ёрдамида юк машинасини кюветдан чиқариб олишган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Таъкидланишича,  машина юксиз келаётган бўлган.

    Бошқа янгиликлар