АсосийJamiyat

Давлатимиз раҳбари ихтисослашган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди

'Давлатимиз раҳбари ихтисослашган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди'ning rasmi

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан, бундай мактабларда:

- ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;

- 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;

- юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;

- мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.

"Умуман, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак", деди Президент.

    Бошқа янгиликлар