Қонунчиликга кўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилар томонидан қуйидаги тартибда тўланади:
- дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;
- бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:
- биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;
- 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;
- 5 – 9 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.






