Бугун, 14 январ куни соат 09:02да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қора-Қамиш-3 даҳасидаги озиқ-овқат дўкони ёнаётганлиги тўғрисида туман ФВВ бўлимига хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда ФВВ Матбуот хизмати.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06да етиб бориб, ёнғин соат 09:19да қуршаб олинди ва соат 09:24да бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 80 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.






