АсосийJamiyat

Тошкентда ўқ узишга мажбур қилган "Malibu" ҳайдовчиси "ашаддий қоидабузар" бўлиб чиқди

'Тошкентда ўқ узишга мажбур қилган "Malibu" ҳайдовчиси "ашаддий қоидабузар" бўлиб чиқди'ning rasmi

Аввалроқ Тошкентда "Malibu" хайдовчисига нисбатан ўқ узилгани бўйича ИИВ изоҳ бергани ҳақида ёзгандик.

Ўша куни кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган, фуқаро “Malibu” автотранспортида шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, қочишга уринган.

Ходимлар, ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида, белгиланган тартибда ўқ-отар қуролини қўллаганлар. Натижада автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган.

Қоидабузар ҳайдовчи ҳақида қўшимча маълумот берилди. Буни қарангки, унинг бу ҳаракати биринчиси бўлиб чиқмади, у шу кунга қадар бир неча бор қоидаларни менсимаган ва бир қанча жаримага тортилган.

"Uzreport" телеканалида маълум қилинишича, фуқаро билан боғлиқ ҳужжатлар ўрганиб чиқилган. Унда аниқланишича, мазкур шахс билан 2006 йилда Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан ЖКнинг 266- моддаси 1 қисми билан қўзғатилган жиноят иши ярашув билан тушатилган.

2007 йилда эса шу турдаги жиноят иши амнистияга асосан якунланган.

Шу жумладан, ҳайдовчи 2021 йил давомида ҳавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, қизил чироқдан ўтиб кетиш, рухсатсиз туси ўзгартирилган ойна ўрнатиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш ва йўл белгиларига амал қилмаслик каби қоидабузарликлар содир этган. Бунинг учун жами 7 миллион 900 минг сўмдан зиёд жаримага тортилган.

    Бошқа янгиликлар