АсосийJamiyat

Айни вақтда "Қамчиқ"да қор ёғмоқда. Ҳайдовчилар жиддий огоҳлантирилди

'Айни вақтда "Қамчиқ"да қор ёғмоқда. Ҳайдовчилар жиддий огоҳлантирилди'ning rasmi

"Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 222-242 километрлари оралиғида айни вақтларда майдалаб қор ёғмоқда. ЙҲХББ Йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлмаслиги учун қум-туз сепиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:

- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;

- оралиқ масофани сақлаб;

- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар