Чимлик ёш тадбиркор Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш мақсадида биогумус орқали аҳоли хонадонларига даромад олиб кириш сирларини ўргатмоқчи.
- Юртимизда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилалар ўзини тиклаб олиши учун кўмак бериш ҳақида кўп гапириляпти. Биогумус етиштириш бу борада яхши танлов. Катта харажат талаб қилинмайди ва бир марта сармоя тикиб яхшигина даромад топиш мумкин, - дейди Собир Ирисбоев.
Кераги — ер, сув, гўнг ва чувалчанглар. Гўнг қишлоқ шароитида муаммо эмас. Зовур ёки қудуқ суви етади. Бино ёки катта дастгоҳ, қиммат ускуналар шарт эмас. Уй шароитида бошласа ҳам бўлади. Ҳозир мен яшаш хонадонимда 3 сотих майдонда биогумус тайёрлаш билан шуғулланяпман. Тайёр биогумуснинг бир килосини 600 сўмдан сотдим.
- Ҳафтада бир марта ағдарилади ва суғорилади. Чувалчанг билан таъминлаш ва боқиш технологиясини ўзимиз ўргатамиз, - дейди ёш тадбиркор.






