АсосийJamiyat

Бухорода ишга туширилган иссиқлик электр станцияси ягона тармоққа қувват узатишни бошлади

'Бухорода ишга туширилган иссиқлик электр станцияси ягона тармоққа қувват узатишни бошлади'ning rasmi

Қайд этилишича, электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.

Аввалроқ 2021 йил 31 декабрь куни Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг қурилмаси ишга туширилгани ҳақида ёзгандик.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, мазкур электр станция кеча,  11 январь куни соат 16:32 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Таъкидланишича, ушбу станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.

"Қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади",-дея маълум қилинади.

Шунингдек, вазирлик ушбу инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилганини қайд этади.

    Бошқа янгиликлар