Бугун, 12 январь кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Бухоро, Навоий, вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. "Ўзгидромет" хабарига кўра, туман ҳам тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқни ташкил тетади.
Шунингдек, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиқ бўлади.






