АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ва ўлим ҳолатлари яна ортиб бормоқда — ССВ

'Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ва ўлим ҳолатлари яна ортиб бормоқда — ССВ'ning rasmi

Кунлик касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда қарийб 390 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати. 

2022 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-18 нафари Андижон вилоятида,

-10 нафари Бухоро вилоятида,

-21 нафари Жиззах вилоятида,

-2 нафари Навоий вилоятида,

-7 нафари Наманган вилоятида,

-44 нафари Самарқанд вилоятида,

-5 нафари Сирдарё вилоятида,

-1 нафари Сурхондарё вилоятида,

-11 нафари Фарғона вилоятида,

-25 нафари Хоразм вилоятида,

-51 нафари Тошкент вилоятида,

-193 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 197182 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

"Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз", - дейилади вазирлик хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар