АсосийDunyo

Қозоғистондаги талатўпда қатнашган экстремистлар фош этилди

'Қозоғистондаги  талатўпда қатнашган экстремистлар фош этилди'ning rasmi

Олмаотада тартибсизликларда иштирок этган эксртемистик оқим фош этилди, дея ёзмоқда РИЯ Новости.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари Олмаотадаги тартибсизликларда иштирок этган икки экстремистик нуқтани зарарсизлантирди, деб хабар берган республика Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ).

"Олма-Ота шаҳри ҳудудида 2022 йилнинг 4-8 январь кунлари  тартибсизликларда фаол иштирок этган икки эксртемистик нуқта зарарсизлантирилди", — дейилади вазирлик хабарида.

Якшанба куни экстремистик гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси ҳибсга олинган. Кўздан кечириш чоғида "ўқотар қуроллар, травматик ва шовқинли гранаталар, патронлар, диний адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар" топилган.

Тергов маълумотларидан аён бўлишича, бу шахс Қозоғистонга давлат органлари ва хавфсизлик кучларига қарши оммавий ноқонуний ҳаракатлар ва ҳужумлар кўрсатиш учун атайлаб келтирилган. Қўлга олинганнинг шериклари қидирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар