Вилоятнинг туман ички ишлар бўлимига 2022 йилнинг 7 январь куни шу аснодаги хабар келиб тушган.
Ходимлар томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2022 йилнинг 7 январь куни соат 08:00 ларда Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида фаолият олиб борувчи МЧЖга тегишли балиқчилик базасида ушбу МЧЖда ўзаро шартномада кўрсатилган тартибда, яъни қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар аниқланган. Шунингдек, Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келганлиги, ушбу келишмовчилик назоратчи инспекторлар овчиларни ичкарига киришлари учун паспорт нусхаси талаб қилганлиги ва қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб борганлиги аён бўлган. Ҳолат юзасидан МЧЖга келган балиқчилар норози бўлиб, ушбу ёлланма ишчиларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилиб, жамоат тартибини бузганлиги айтилади.
"Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар, Ички ишлар ходими эмас. Уларнинг эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда",-дейилади ИИБ хабарида.
Эслатиб ўтилишича, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 209-1-моддасига кўра Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланган.






