АсосийJamiyat

2021 йилда Ўзбекистонда йўловчи ташиш нархлари ўртача 6 фоизга ошган

'2021 йилда Ўзбекистонда йўловчи ташиш нархлари ўртача 6 фоизга ошган'ning rasmi

Ўзбекистонда йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,6 % га ошган. Давлат статистика қўмитаси бу ҳақдаги айрим рақамларга тўхталди.

Унга кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,6 % га қимматлашган.

Шунингдек, йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари 2021 йил давомида ўртача 6,4 % га ошгани кузатилган.

Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари эса 2021 йил давомида ўртача 9,4 % га қимматлашган.

    Бошқа янгиликлар