Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси "Жиззах ҳақиқати" газетаси бўлим муҳаррири, устоз журналист Турсунбой Камолов 74 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берди.
Турсунбой Камолов ўз меҳнат фаолияти давомида Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳамда сиёсий ҳаётида долзарб, ўқимишли, таҳлилий-танқидий мақолалари билан алоҳида ўрин тутиб келди.
"Шуҳрат" медали соҳиби Турсунбой Камолов умрининг сўнггигача Жиззах журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшди.
darakchi.uz жамоаси устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.






