АсосийJamiyat

Қўқон шаҳар суди судьяси автоҳалокатга учради

'Қўқон шаҳар суди судьяси автоҳалокатга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 январь куни соат 09:00 чамасида  Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний ва Темирйўлчилар кўчалари кесишган чорраҳада жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьяси М. У. иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.  Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати хабар берди.

М. У. бошқарувидаги “Нексия-2” ва йўл транспорт ҳодисасининг яна бир иштирокчиси Х. А. бошқарувидаги “Нексия-3” автотранспорт воситалари шикастланган.  Икки тарафдан ҳам  оғир бўлмаган тан жароҳати олганлар бор.  

Айни пайтда ҳолат юзасидан ваколатли орган ходимлари суриштирув ишлари олиб бормоқда.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар