“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қўшимча касса терминаллари ташкил этилиб, талаба -ўқувчиларга хизмат кўрсатиш учун қўшимча ишчи-ходимлар жараёнларга жалб этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугунги кунда Республика бўйича умумий 34 та темир йўл вокзаллари мавжуд бўлиб, 7 январь ҳолатига ушбу вокзалларда 138 та касса терминаллари ва 276 ишчи-ходим талаба-ўқувчиларнинг чипталарини қайта расмийлаштириш учун жалб қилинди.
7 январь куни давомида жами 9410 та талаба-ўқувчининг чегирмали чипталари тизимга (АСУ-ЭКСПРЕСС) қайтарилган. Сутка давомида 8487 та темир йўл чиптаси талаба-ўқувчиларга қайта имтиёзли чипталар расмийлаштирилди.
Жумладан:
- Тошкент вилояти бўйича 271 та;
- Тошкент шаҲри бўйича 56 та;
- Фарғона водийси бўйича 1250 та;
- Самарқанд вилояти бўйича 410 та;
- Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича 1435 та;
- Қашқадарё вилояти бўйича 814 та;
- Сурхондарё вилояти бўйича 935 та;
- Хоразм вилояти бўйича 1893;
- Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 1423 та.
8 январь ҳолатига жойларда 145 та (қўшимча 7 та) касса терминаллари ишга тушурилди ва талаба-ўқувчиларга хизмат кўрсатиш учун 350 нафар (қўшимча 74) ишчи-ходим жалб қилинди.






