Бутун республикамиз бўйлаб академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшларини жисмонан етук ва ахлоқий баркамол инсон сифатида тарбиялаш, уларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этиш ҳамда уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Баркамол авлод” спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинади.
2021 йилнинг иккинчи ярмида ҳам ушбу спорт фестивалининг ҳудудий босқичлари ўтказилиб, йил якуни арафасида финал босқичи мусобақаларига старт берилган эди.
Декабр ойининг ўзидаёқ ўқувчи ёшлар ўртасида финал босқичидан ўрин олган 3 та мусобақа ташкил этилди. Дастлаб, Нукусда дзюдо баҳслари ўтказилган бўлса, кейинчалик спортчи ёшлар енгил атлетика бўйича Жиззахда ва кураш бўйича Бухорода ўзаро беллашишди.
2022 йилнинг январ ойида ҳам “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика босқичидан ўрин олган 3 та мусобақа бўлиб ўтади. Ушбу ойда кўҳна Самарқанд бадминтон бўйича, Тошкент вилояти белбоғли кураш бўйича, Сирдарё вилояти эса шахмат ва шашка мусобақаларини ўзида қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, 12 та спорт туридан ўтказилувчи “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунида 14 та ҳудуднинг ҳар бир мусобақа давомида тўплаган очколари ҳисобига кўра умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади.
2 та спорт туридан ўтказилувчи “Баркамол авлод-2021” спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунида 14 та ҳудуднинг ҳар бир мусобақа давомида тўплаган очколари ҳисобига кўра умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади.
Ҳозирча якуний жадвални бухоролик спортчилар 41 очко билан бошқариб туришибди.






