АсосийJamiyat

Бухорода 123-махсус мактаб-интернати собиқ директорининг ишга тикланиши жамоада эътирозларга сабаб бўлди. Нега?

'Бухорода 123-махсус мактаб-интернати собиқ директорининг ишга тикланиши жамоада эътирозларга сабаб бўлди. Нега?'ning rasmi

 7 январ куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 123-махсус мактаб-интернати собиқ директорининг ишга тикланиши жамоада эътирозларга сабаб бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди. 

Ушбу ҳолат бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси қўйидагиларни маълум қилди:

Эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ушбу интернатнинг собиқ раҳбари Ҳ. С.   2017 йилдан  2021 йилнинг 7 октябрига қадар муассасада директорлик лавозимида фаолият юритган.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилояти бошқармасининг 2021 йил 7 октябрдаги тақдимномасига асосан Ҳ.С. вилоят халқ таълими бошқармаси буйруғи билан лавозимидан озод қилинган.

Ҳ.С. лавозимидан озод қилингач, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига мурожаат қилган.  Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил

23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан Ҳ.С ўз лавозимига қайта тикланган.

Жорий йилнинг 7 январь куни Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг масъул ходими ҳамда суд қарорлари ижросини таъминлаш департаменти вакили  собиқ директорни ўз лавозимига қайта тикланганлигини маълум қилиш учун боришганида, муассасанинг айрим педагог-тарбиячилари томонидан бунга эътироз билдирилган ва ҳолат видеога олиниб, ижтимоий тармоққа тарқатилган.

 Халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида вазият бартараф этилиб, айни пайтда Ҳ. С. директор ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 

    Бошқа янгиликлар