Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчилар оқими кўп бўлгани сабаб 2022 йилда яна 14 та ҳаракат таркиби ҳарид қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, маълум қилинишўича, Токио метрополитенида 300 га яқин метро бекатлари мавжуд бўлиб, умумий узунлиги эса 300 кмдан ортиқ. Токио метросидан фойдаланувчи йўловчилар бир манзилдан бошқа бир манзилга бориши учун ўрта ҳисобда 2-3 соат давомида метро хизматидан фойдаланишади.Шу сабабдан Токио метрополитенида она ва бола хонаси, ҳожатхона мавжуд. Шунингдек, дунёнинг аксарият метрополитенларида ҳозирги кунда ҳожатхона ҳамда она ва бола хоналари мавжуд эмас. Шу қаторда Тошкент метрополитенида ҳам хожатхона, она ва бола хоналари қурилмаган. Жумладан, йўловчилар энг узоқ манзилга ўрта ҳисобда 40-50 дақиқа атрофида етиб боришади. Бироқ, шунга қарамай меъёрий лойиҳа хужжатларига ўзгартиришлар киритилган ҳолатда “Чилонзор” метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда, агарда бу ўзини оқласа бошқа бекатларда ҳам амалда тадбиқ этилиши кўзда тутилган. Янги қурилаётган метро бекатларида эса йўловчилар учун қатор қулайликлар мавжуд бўлиши лойиҳалаштирилган.
Бундан ташқари, ер усти метро бекатларида имконияти чекланган йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлган лифтлар ўрнатилгани кўпчиликка маълум. Лифтлардан асосан кексалар, ҳомиладор аёллар, ёш болали ва ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши белгиланган. Бекатлардаги мавжуд лифтлар ва эскалаторларни бир маромда ишлашини ташкил қилиш ва назорат ўрнатиш борасида метрополитен ходимлари орасида доимий навбатчилик йўлга кўйилган. Ҳозирги кунда барча Ер усти метро бекатларида мавжуд лифтлар соз холда ишлаб, юқорида кўрсатилган тоифадаги йўловчиларга хеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатмоқда;
Маълумот учун, 2022 йил 3 январь санасидан бошлаб «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан фуқаролар мурожаатлари ва таклифлари учун махсус Telegram bot ишга тушди.






