АсосийJamiyat

"Заҳматкаш халқни қурбон қила оладиган пасткашларнинг режалари эканлигига шубҳа йўқ!" Ўзбек депутатлари Қозоғистон аҳолиси омонлик тилашмоқда

'"Заҳматкаш халқни қурбон қила оладиган пасткашларнинг режалари эканлигига шубҳа йўқ!" Ўзбек депутатлари Қозоғистон аҳолиси омонлик тилашмоқда'ning rasmi

Уч кундирки қўшни Қозоғистонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар бутун дунё диққат марказида бўлиб турибди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон ҳукумати ва халқи ҳам қардош мамлакатдаги вазиятдан сергак тортди. Айни пайтда ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида Қозоғистон масаласи кун тартибига чиқди: муносабатлар берилмоқда, муҳокамалар қилинмоқда. 

Жумаладан, "Миллий тикланиш" партияси раҳбари, депутат Алишер Қодиров Қозоғистондаги тартибсизликлар - ғаразли сиёсий мақсадларига эришиш учун кўзини юммасдан заҳматкаш халқни қурбон қила оладиган пасткашларнинг режалари эканлигига шубҳа йўқ, дея баҳолади.  

"Афсуски, бундай манфур режаларга ўйинчоқ бўладиган қайноқ бошлар доимо топилади ва одатда асл ташкилотчилар четда қолиб, шундайлар оёқ остида хор бўладилар.  

Яна бир бор исботланган ҳақиқат шуки, одамларни ўйлантираётган, ечимлари вақт талаб қиладиган оғир муаммолар талатўплар бошланиши билан унутилади ва яширин мақсадлар ошкор бўлади.

Ишончим комил, тараққиётнинг ажралмас шарти тинчлик ва барқарорлик эканлигини қозоқ қардошларимиз жуда яҳши тушунадилар ҳамда бу синовли кунларни мустаҳкам ирода билан енгиб ўтадилар", - дейилади депутата тмулоҳазалрида. 

"Одамлар кундалик тинч турмушига қайтишини истаймиз", - дея қардош халқ бошига ташган оғир кунлар ҳақида ўз муносабатини қолдирди депутат Кушербаев. 

"Қариндош ва дўст-у биродарларим яшайдиган Қозоғистондаги воқеалар кўпчилик қатори мени ва оиламизни ҳам ҳавотирга солмоқда. Алоқа қилиш имконияти чеклангани сабабли ҳаловатимиз йўқолган.

Шу кунларда яна бир бор тинчликнинг аслида қандай неъматлиги, оила бағрида эсон-омон турмуш кечириш нелигини ўйлаб кўришга тўғри келаяпти, кўп нарсани тушунаяпмиз.

Қозоғистондаги нотинчлик тезроқ бартараф бўлиши, одамлар ўзларининг кундалик тинч турмушига қайтишини чин дилдан истаяпмиз. Айниқса, айрим содда ва ишонувчан инсонларни номаълум кучларнинг «провоеацияси»га учиб қолиши мумкинлиги ташвишга солаяпти.

Нима бўлганда ҳам бўлаётган ишлар тез кунларда бартараф бўлиб, томонлар ўзаро мулоқот асосида ягона мақсад-тинчлик йўлида бирлашиб, мамлакат барқарорлигини сақлаб қолишларига ишонамиз.  

Фурсатдан фойдаланиб, қозоғистонлик оға-ини ва опа-сингилларимга мавжуд вазиятни босиқлик ва закийлик билан бахолаб, зўравонликсиз, қатъий ирода билан енгиб чиқишларига тилакдош эканлигимизни билдирмоқчиман!  

Тез кунларда, омонликда, ёруғ юз билан кўришиш насиб қилсин, деймиз", - дейди депутат. 

    Бошқа янгиликлар