АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар сони кескин ортди

'Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар сони кескин ортди'ning rasmi

Кеча юртимизда 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди. 

2022 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199758 (+251) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 9 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 36 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 47 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Кеча кун давомида:

  •  Андижон вилоятида 11 нафар,
  •  Бухоро вилоятида 4 нафар,
  •  Жиззах вилоятида 5 нафар,
  •  Навоий вилоятида 2 нафар,
  •  Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  •  Фарғона вилоятида 1 нафар,
  •  Хоразм вилоятида 11 нафар,  
  • Тошкент вилоятида 13 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196851 (+93) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

 

️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилди.

    Бошқа янгиликлар