2021 йил 31 декабрь куни Ургут туманида жойлашган “Деҳқонобод деҳқон бозори” яқинида 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Х. қўшнисини олдиндан ўрталарида бўлган келишмовчилик сабабли қўлида бўлган темир болта билан унинг бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган. Бу ҳақда Бош прокурорининг матбуот котиби хабар берди.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, жабрланувчи 3 январь куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарга кўра, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.






