АсосийJamiyat

2021 йилда Бухорога келган сайёҳлар сони 2,2 млн нафарга етди

'2021 йилда Бухорога келган сайёҳлар сони 2,2 млн нафарга етди'ning rasmi

Пандемия шароитига қарамасдан туризм бизнеси  2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 78 та янги катта-кичик меҳмонхоналар (724 та хона, 1919 та ўрин) ишга тушиши ҳисобига уларнинг умумй сони 415 тага (4463 та хона, 10323 та ўрин) етди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бунда, йирик меҳмонхоналар 163 тага (3320 та хона, 6974 та ўрин), оилавий меҳмон уйлари 197 тага (682 та хона, 1837 та ўрин), ҳостеллар 52 тага (429 та хона, 1456 та ўрин)ва мотеллар 1(29 та хона, 51 та ўрин) тага етказилди.

Шу каби туроператорлар (121 та (2 та янги), гид-экскурсоводлар (252 та (41 нафар янги), сайёҳлар учун ресторанлар (90 тани (3 та янги), туристик автобус ва микроавтобуслар (281 та), туризм йўл кўрсаткичлари (128 тани (5 та янги)ни, туризм ахборот марказлари  (26 та (5 та янги) ҳам сезиларли даражада кўпаймоқда.

2021 йилда Бухорога келган сайёҳлар сони 2,2 млн нафарга етиб, бунда, хорижий туристлар сони 48,9 минг нафардан ошгани кузатилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан ички туризмда қарийб 8 бараварга, хорижий саёҳлар сонига нисбатан 3,5 бараварга ортди.

Маълумот учун, вилоятдаги 30 та (Бухоро шаҳридан 25 та) тадбиркорлик субектларига берилган 79,4 млрд сўм кредит маблағларининг 18,6 млрд сўми тўлов муддати ПФ-6002 Фармонга асосан, 6 ойдан 2 йилгача пролонгация қилинди.

78 та тадбиркорликларга 1,2 mlrd.soъмлик солиқ имтиёзлари берилди, 27 та тадбиркорга (шундан: 3 та туроператорга 41 млн сўмлик 24 та меҳмонхонага 1 млрд 604 млн сўм) 1,6 mlrd.soъмлик ссудалар ажратилди, янги туризм йўналишларини ўзлаштириш ва амалиётда жорий этиш мақсадида 2 та сайёҳлик ташкилотлари ва 5 та гид-экскурсоводларга жами 35 mln.soъм грантлар ажратилди).

Хорижий авиакомпаниялар билан олиб борилган музокаралар натижасида, Бухоро халқаро аеропортига маҳаллий ва тўғридан-тўғри авиақатновлардан ташқари Россия, Европа, Туркия, Қозоғистон каби мамлакатлардан жами 871 та чартер рейслари амалга оширилди.

Таҳлилларимиз бўйича, туризм хизматлари ҳисобига вилоят иқтисодига жами 478,9 млрд. сўм (шундан хорижий сайёҳлардан 79,9 млрд. сўм) тушум жалб қилинди.  

Бу рақам 2020 йилга нисбатан 4,5 бараварга ошиб, туризм тармоғида 500 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилди.

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар