17 ёшли Иномжон Исматов қидирилмоқда. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Иномжоннинг яқинлари унинг топилишида кўмак сўраб мурожаат қилишди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Нақшбандий кўчаси, 124-хонадонда истиқомат қилувчи 17 ёшли Иномжон шу йилнинг 3 январь куни эрталаб соат 10:00да чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Кўрган-билганлардан алоқага чиқишлари сўралади.
Алоқа учун телефон рақамлари: +99897-333-75-10, +99893-106-77-11.






