АсосийJamiyat

Урганч – Оқтов – Урганч йўналиши бўйича 5 январь кунги парвозлар бекор қилинди. Чунки...

'Урганч – Оқтов – Урганч йўналиши бўйича 5 январь кунги парвозлар бекор қилинди. Чунки...'ning rasmi

Оқтов халқаро аеропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги муносабати билан, 2021 йил 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган ҲЙ-9725/9726 Урганч – Оқтов – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.

"Йўловчилар 5 январ кунига Оқтовга бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар",–дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар