Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга бағишланган йиғилиш ўтказди, унда суюлтирилган газ нархининг ошиши муносабати билан норозилик вазиятининг юзага келишига йўл қўйган масъуллар номини очиқлади, деб ёзади “Zakon.kz”.
Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатдаги ривожланаётган оғир ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақида гапирар экан, ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунаигаз” ва “Казакгаз” компанияларини айбдор деб топди.
Хабарда айтилишича, давлат раҳбари фавқулодда ҳолат жорий этилганидан кейин Олмаота ва Манғистау вилоятидаги вазият босқичма-босқич тузатилаётганини таъкидлади. Вазиятни барқарорлаштириш бўйича барча ваколатлар берилгани, асосий юк Ички ишлар вазирлиги, СОБР ва Миллий гвардия зиммасига юкланганини, улар ўз вазифаларини муваффақиятли бажараётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз: аввлроқ, Қозоғистон президенти ҳукуматни истеъфога чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.






