АсосийDunyo

Қозоғистон президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди

'Қозоғистон президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди'ning rasmi

Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда "Казинформ" нашри матбуот хизматига таяниб.

Қарор билан Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфоси қабул қилинди.

Шунингдек, мамлакат Бош вазирининг вазифалари вақтинча унинг ўринбосари,  Смаилов Алихан Асханович зиммасига юклатилди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланмагунича ўз вазифаларини бажаришда давом этишлари айтилади.

Эслатиб ўтамиз,  Қозоғистонда аҳолининг суюлтирилган газ нархи кўтарилишига қарши норозиликлари бўлиб ўтмоқда.

    Бошқа янгиликлар