АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат...

'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат...'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. "Ўзгидромет" хабарига кўра, бироз туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-12 ° илиқ бўлади.

Пойтахтда ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-10° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда эса куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар