АсосийJamiyat

Президент Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси раисига тазия билдирди

'Президент Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси раисига тазия билдирди'ning rasmi

Бир муддат аввал Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раисининг онаси вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон раҳбари матбуот котибининг маълум қилишича, таниқли давлат арбоби Қаллибек Камаловнинг рафиқаси, Қорақалпоғистон Жўғорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг онаси Любовь Камалова вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев  марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига телефон орқали таъзия билдирди ҳамда ҳамдардлик мактуби йўллади.

"Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳрида Камаловлар хонадонида бўлиб, Любовь аянинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирдик, Президентимиз ва халқимизнинг ҳамдардлик сўзларини етказдик",-дея хабардор қилинади.

Қайд этилишича, Қуръон ҳам тиловат этилиб, марҳуманинг ҳақига дуо қилинди.

    Бошқа янгиликлар