АсосийJamiyat

“Afrosiyob” поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда. Сабаби...

'“Afrosiyob” поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда. Сабаби...'ning rasmi

Йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик ҳамда ички туризмни ривожлантиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 9 январдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари “Самарқанд – Тошкент – Самарқанд” йўналишида “Afrosiyob” замонавий поездларининг қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳаракат жадвалига кўра 767- сонли “Afrosiyob” замонавий поезди якшанба кунлари соат 10:50 да “Самарқанд – Тошкент” йўналишида, 768-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса шу куни соат 13:40 да “Тошкент – Самарқанд” йўналишида қатновини амалга оширади.

"Шу боис, амалдаги “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади",-дея алоҳида таъкидланади хабарда.

Унга кўра, бугунги кунда соат 08.30 да “Тошкент – Самарқанд” йўналишида ҳаркатини амалга ошираётган 764-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди 2022 йил 9 январдан бошлаб, соат 07:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Ҳар куни соат 17:06 да “Самарқанд – Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 763-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса, ушбу санадан бошлаб соат 16:40 да Самарқанд темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Бугунги кунда соат 09:02 да “Тошкент – Бухоро” йўналишида қатновини амалга ошираётган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди 2022 йил 9 январдан бошлаб, соат 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Ҳозирги кунда соат 15:02 да Бухоро – Тошкент йўналишида қатновини амалга ошираётган 769-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса ушбу санадан бошлаб, соат 15:27 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.

Шунингдек, соат 15:50 да “Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатини бошлайдиган 761-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди мазкур санадан бошлаб, соат 15:52 да Бухоро темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Бугунги кунда соат 04:55 да “Бухоро – Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 765-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса, 9 январдан бошлаб, соат 04:31 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги бошқа “Afrosiyob” замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.

    Бошқа янгиликлар