АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режими” ташкил этилди

'“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режими” ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 30 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режими” ташкил этилди. Бу ҳақда жамият ахборот хизмати расман маълум қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига асосан, Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ишлари узлуксиз ташкил этилди.

Қиш мавсумида ҳамда байрам кунлари аҳоли, саноат ва халқ хўжалиги исътемолчиларини табиий газ, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғилари билан таъминлашда узулишларни олдини олиш, барча қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш корхоналарининг бир маромда ишлашини навбатчилар тўлиқ мониторинг қилиб боришади.

 

    Бошқа янгиликлар