АсосийJamiyat

Бугун Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишидаги авиарейслар бекор қилинди

'Бугун Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишидаги авиарейслар бекор қилинди'ning rasmi

«Uzbekistan Airways» АЖ хабар беришича, метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётганлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан фақатгина 2022-йилнинг 2-январ куни Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича HY-051/052 ва HY-057/058 рейслари бекор қилинди.  

Бекор қилинган авиақатнов йўловчилари 2022 йилнинг 3-январ куни амалга оширилувчи қуйидаги рейсларда манзилларига етказиладилар:  

* HY-051/052 TAS-UGC-TAS (қулайлик яратиш мақсадида ҳаво кемаси Boeing 767-300 моделига ўзгартирилди)

* қўшимча рейс HY-053/054 TAS-UGC-TAS

Авиақатновлар жадвали:

Тошкентдан

HY-051  - учиш 10:00, Урганчга қўниш 11:30

HY-053  - учиш 10:30, Урганчга қўниш 12:00

 Урганчдан

HY-052  - учиш 12:30, Тошкентга қўниш 13:50

HY-054  - учиш 13:00, Тошкентга қўниш 14:20

 

    Бошқа янгиликлар