Sputnik Ўзбекистоннинг хабар беришича, бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ўзининг Янги йил муносабати билан сўзлаган нутқида маълум қилган.
“Ҳозир, бу пандемиянинг учинчи йилига қадам қўяётган пайтда, менинг ишончим комилки, бу йил пандемиянинг сўнгги йўли бўлади, агар биз бунга биргаликда барҳам берсак”, - деган Тедрос Адханом Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, янги штаммларнинг, жумладан, “омикрон”нинг пайдо бўлишига тор миллатчилик ва айрим мамлакатлар томонидан вакциналарнинг ҳаддан зиёд захира қилиб олингани кўмаклашган. Бу адолат тамойилларига зид.
“Агар бу адолатсизликка барҳам берсак, биз пандемияни енгамиз”, - дея хулоса қилди ЖССТ раҳбари.






